Илон Маск Ой ва Марсни забт этишга мўлжалланган кемасини синовдан ўтказди (видео)

  • 30 сентябрь 2019, 14:01
  • 621
  • Дунё
  • Илон Маск Ой ва Марсни забт этишга мўлжалланган кемасини синовдан ўтказди (видео)
    Фото: AFP
    SpaceХ компанияси асосчиси Илон Маск Ой ёки Марсга одамлар ҳамда юкларни ташишга мўлжалланган кўп марталик Starship космик кемасининг прототипини оммага тақдим этди, деб хабар беради Дарё нашри.

    29 сентябрь куни бўлиб ўтган тақдимот давомида космик кема Техас штатидаги майдончадан старт олди.

    SpaceХ’нинг таъкидлашича, кема юз нафарга яқин одамни ва юкларни ташишга қодир бўлиб, Ой ва Марсни забт этишнинг асосий бўғинига айланиши мумкин. Компания ўз кемасини «тарихдаги энг кучли ракета» деб атади.

    Super Heavy тезлаштиргичи ва Starship’нинг ўзи. Кеманинг оғирлиги 120 тоннага, узунлиги 50 метрга тенг.
    Маскнинг сўзларига кўра, Starship 1-2 ойдан сўнг ўзининг биринчи парвозини амалга оширади: кема 20 километр баландликка кўтарилиб, маълум вақтдан сўнг яна ерга қайтади.

    - "Бу аҳмоқликдек туюлиши мумкин, лекин ўйлашимча, олти ойдан камроқ вақт ичида орбитага чиқишга ҳаракат қилиб кўрамиз", - дейди SpaceХ компанияси асосчиси Илон Маск.

    Тадқимот вақтида SpaceХ раҳбари ўз кемасининг ноодатий ташқи кўринишини муҳокама қилиб, зангламайдиган пўлатдан ишланган ракета оловга бардошли шаффоф юпқа керамик қатлам билан қопланганини маълум қилди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Илон Маск Ой ва Марсни забт этишга мўлжалланган кемасини синовдан ўтказди (видео)