Афғонистон бош вазири ўзини президент сайловлари ғолиби деб эълон қилди

  • 01 октябрь 2019, 00:13
  • 1 183
  • Дунё
  • Афғонистон бош вазири ўзини президент сайловлари ғолиби деб эълон қилди
    Фото: EPA / ТАСС
    Афғонистоннинг 59 ёшли бош вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ Кобулда ўтган матбуот анжуманда ўз штаби маълумотларига кўра у президент сайловларида етакчилик қилаётганини маълум қилди. Абдуллоҳнинг асосий рақиби амалдаги президент Ашраф Ғани ҳисобланади.

    “Бизда кўпчилик овоз. Натижалар Мустақил сайлов комиссияси томонидан эълон қилинади, бироқ бизда кўпчилик. Иккинчи тур бўлмайди”, деб айтган Абдуллоҳ ва жамоаси янги ҳукуматни шакллантиришни бошлаб юборганини қўшимча қилган. Абдуллоҳнинг таъкидлашича, баъзи амалдорлар сайлов жараёнига қонунга зид равишда аралашган.

    “Номзодларнинг бирортаси ўзини ғолиб деб эълон қила олмайди”, деб Абдуллоҳнинг баёнотига муносабат билдирган сайлов комиссияси вакили Ҳабиб Раҳмон Нанг.

    Афғонистонда президент сайловлари 28 сентябрда бўлиб ўтди. Биринчи турдаёқ ғолиб бўлиш учун бирор номзод сайловчиларнинг 50 фоиздан кўпроқ овозини тўплаши лозим. Сайлов комиссияси президент сайловларининг дастлабки натижаларини 19 октябрда, якуний натижаларини эса 7 ноябрда эълон қилмоқчи. Агар номзодлардан бирортаси 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплай олмаса, унда 23 ноябрда иккинчи тур бўлиб ўтади.

    Сайловларда 15 номзод иштирок этган. Уларда мамлакатнинг 9,6 млн фуқароси овоз бериши мумкин бўлган.

    Абдуллоҳ сайловларда учинчи марта иштирок этди. У 2009 ва 2014 йиллардаги сайловларда мағлуб бўлган, аммо ўшанда ҳам сайловлардан кейиноқ ўзини ғолиб деб эълон қилган. 2014 йилда сайловлар натижаларининг эълон қилиниши бир неча ойга чўзилиб кетган, сўнгра иккинчи тур бўлиб ўтган ва унда Ашраф Ғани ғолиб бўлган. Бироқ Абдуллоҳ овозларнинг қайта ҳисобланишини талаб қилган. Бир неча ҳафта давом этган тортишувдан кейин Абдуллоҳ ва Ғани ҳокимиятни бўлишиб олишга келишган: Ғани президент бўлган, Абдуллоҳ эса бош вазир лавозимини эгаллаган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Афғонистон бош вазири ўзини президент сайловлари ғолиби деб эълон қилди