Фото: AP
Хитой етакчиси Си Цзиньпин республика ташкил топганлигининг 70 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда дунёдаги бирорта давлат хитой миллатининг ривожланишини тўхтата олмаслигини маълум қилди, деб хабар беради Kun.uz нашри.
«Дунёда ушбу буюк давлатнинг асосини қимирлата оладиган бирорта куч мавжуд эмас. Ҳеч қандай куч хитой миллатининг олдинга ҳаракатини тўхтатиб тура олмайди», — дейди Тяньаньмэнь майдонида сўзга чиққан Си Цзиньпин.
Унинг қўшимча қилишича, хитой халқи 70 йил ичида ўз куч-ғайрати сабаб муваффақиятга эриша олган.
Хитой раисининг сўзларига кўра, Хитой тинчлик йўлида ривожлантиш ва очиқлик сиёсатини давом эттиради. Шу билан бирга Си Цзиньпин Хитой армияси ва қуролли полицияси мамлакат суверенитети ва манфаатларини қатъий ҳимоя қилишини маълум қилди.
Хитой Халқ Республикасига 1949 йилнинг 1 октябрида асос солинган. Бугун ушбу санага 70 йил тўлиши муносабати билан Пекинда тантанали тадбир бўлиб ўтмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда