date
views 4 803

Шимолий Корея Японияни ўққа тутди

Шимолий Корея Японияни ўққа тутди
Шимолий Корея Японияга қарши ҳарбий ракеталарни учирди. Бу ҳақда Токиода бўлиб ўтган матбуот анжуманида Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга маълум қилди, деб хабар беради “ТАСС”.

Токионинг таъкидлашича, номаълум турдаги битта қурилма Япониянинг Симанэ префектурасидаги эксклюзив иқтисодий зонасига етиб борган. Аниқланишича, Япония учун бевосита таҳдид йўқ, балиқ овлаш кемаларига зарар етгани ҳақида хабарлар бўлмаган.

25 август куни Шимолий Корея янги оғир ракета синов мосламасини муваффақиятли синовдан ўтказгани ҳақида хабар берилди. Кейин КХДР етакчиси Ким Чен Ин “доимий равишда ўсиб бораётган ҳарбий таҳдидлар ва душман кучларнинг тажовузкор босимига қатъий қарши туриш учун” ўзининг стратегик ва тактик қуролларини ишлаб чиқаришни жадаллаштиришга чақирди.

Июлm ойидан бери КХДР доимий равишда Япония денгизига қараб ракеталарни учирмоқда. Бироқ, илгари ракеталар бошқа мамлакат ҳудудларига тушгани ҳақида хабар қилинмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Корея Японияни ўққа тутди