
Фото: Channel NewsAsia
Тайваннинг Илан уездида аркали кўприк қулади. Ушбу вазият видеода қайд қилиниб, у билан Сингапурнинг Channel NewsAsia телеканали бўлишган.
Воқеа 1 октябрда юз берди. Маълумотларга кўра, воқеа вақтида у орқали бензин ташувчи машина ўтаётган бўлган ва у кўприк билан бирга пристан устига қулаб, ёниб кетган. Шунингдек, иншоот остида балиқчилар қайиқлари бўлган ва кўплаб одамлар сувга тушиб кетган. Уларни қутқариш ва ёнғинни ўчириш билан фавқулодда хизматлар ва ҳарбийлар шуғулланган.
Ўт ўчириш хизматида камида 10 киши, жумладан бензин ташувчи машина ҳайдовчиси шифохонага ётқизилгани маълум қилинган.


Кўприкнинг қулаши сабаби ҳозирча номаълум. Бироқ, баъзи тахминларга кўра, яқинда орол орқали ўтган тўфон 1999 йилда қурилган кўприкни заифлаштирган бўлиши мумкин. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.