
Нью-Йорк ҳукумати муҳожирлик ҳамда миллий келиб чиқиш бўйича дискриминацияга барҳам бериш борасида янги қоидаларни тасдиқлади.
Янги қоидалар жамоат жойларида ходимлар, иш берувчилар, шунингдек, уй-жойни ижарага берувчиларга нисбатан қўлланилади. Янги қоидага кўра, дискриминацияни олдини олиш мақсадида «ноқонуний мигрант» иборасини ишлатиш тақиқланди.
Шунингдек энди меҳмонхона ходимларига ўз она тилида гаплашишни тақиқлаш, квартира эгаларининг унда яшовчилар ўртасида можаро келиб чиққанда миграция хизматига шикоят қилиш билан таҳдид қилиши ёки бирор бир вазиятда «инглиз тилида гапириш ёки ўз юртига кетиш»ни талаб қилиш дискриминация деб ҳисобланади.
Қайд этилишича, янги регламентни бузганлар 250 минг долларгача жаримага тортилади. Нью-Йоркда қарийб 3,2 миллион аҳоли АҚШдан ташқарида туғилган бўлиб, уларнинг ярми Америка фуқаролари эмас. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.