17:43 / 02.10.2019
3 609

Туркманистон Президенти ички ишлар вазирини ишдан бўшатди ва барча давлат мукофотларидан маҳрум қилди

Туркманистон Президенти ички ишлар вазирини ишдан бўшатди ва барча давлат мукофотларидан маҳрум қилди
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов сешанба куни Ички ишлар вазири, полиция генерал-лейтенанти Исгендер Муликовни ишдан бўшатиб, уни майор лавозимига тушириб, барча давлат мукофотларидан маҳрум қилди, дея хабар беради Туркманистон телевидениеси.

Тегишли фармон давлат раҳбари томонидан ҳукумат ва давлат хавфсизлик кенгашининг қўшма мажлисида имзоланган.

Президент Бердимуҳамедов ишдаги жиддий камчиликлар, хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш ва хизмат ваколатларини қўпол равишда бузганликги учун Муликов Ички ишлар вазирлигининг бошлиғи лавозимидан озод қилинишини, унвони полиция майори лавозимига тушишини ва барча давлат мукофотлари бекор қилинишини маълум қилди.

Президент ўз фаолияти давомида Муликовга 12 марта қаттиқ танбеҳ эълон қилганини, аммо у керакли хулосаларни чиқармаганини эслатди.

Мамматхон Чакиев Туркманистоннинг янги ички ишлар вазири этиб тайинланди. У Саноат, транспорт ва коммуникациялар бўйича вазир ўринбосари лавозимидан Ички ишлар вазирлигига ўтказилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистон Президенти ички ишлар вазирини ишдан бўшатди ва барча давлат мукофотларидан маҳрум қилди