
Хитойнинг Гуйчжоу провинциясида яшовчи эркак тўёна олиш учун сохта тўй уюштирди, аммо ёлланма келинга хизмат ҳақини тўлашдан бош тортди.
Исми ошкор қилинмаган 39 ёшли йигит қизларни ижарага бериш агентлигидан Сяо Лини ёллаган. У эркакнинг дўст ва қариндошлари олдида келин ролини ўйнаши керак эди. Хитойлик 22 дан 28 августгача Ли у билан қолишига келишди. Ва бунинг учун кунига 521 юань тўлашини айтди.
Меҳмонлар эркакка қарийб 60 минг юан совға қилишди, эркак бу пулларга ўз бизнесини ташкил этишни режалаштирганди.
Тўйдан сўнг улар вилоятлар бўйлаб бирга саёҳат қилишди ва Лининг сўзларига кўра, ҳатто «икки кечани бирга ўтказишган». Бироқ, «келинни ижарага бериш» муддати тугаганидан сўнг, эркак пулни тўламай ғойиб бўлган. У Лининг қўнғироқларига жавоб ҳам бермаган.
Қиз ёрдам сўраб адвокатларга мурожаат қилди, аммо уларнинг айтишича, эркакдан ниманидир олиш имконияти кам, чунки у у билан ёзма шартнома тузилмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар