
Вьетнам ҳукумати ҳавода майда чанг миқдори юқори бўлиши сабабли аҳолини яқин кунларда кўчага чиқмасликка чақирди.
Айниқса, кексалар, ҳомиладор аёллар, ёш болалар ва нафас йўли касалликларига чалинган одамларга уйларини заруриятсиз тарк этмаслик тавсия қилинган. Мамлакатнинг йирик Ханой ва Хошиминда шаҳарларида ҳавода PM2.5 зарралари миқдори мунтазам ошиб бормоқда ва барча меъёрлардан ўтиб кетган.
РМ2.5 ҳаво ифлослантирувчиси ҳисобланиб, унинг таркибига ҳам қаттиқ микрозарралар, ҳам майда томчилар киради. Ҳаво сифатини назорат қилувчи мустақил мониторинг ташкилоти Air Visual маълумотларига кўра, 1 октябрда Хошиминда зарарли зарралар миқдори куб метрга 80 микрограммни, Ханойда эса 180 микрограммни ташкил қилган. Бу кўрсаткич бўйича Ханой ҳавоси ифлосланган дунёдаги энг ёмон шаҳар бўлди. Бироқ бу “етакчилик” 1 октябрь кечаси Дубайга ўтди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, PM2.5 зарраларининг инсон соғлиғи учун мумкин бўлган ҳаводаги миқдори куб метрга 10 микрограммдан ошмаслиги керак. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар