08:11 / 03.10.2019
2 804

Туркманистон пойтахтида уйини сотмоқчи бўлганлар амалдорларга пора беришга мажбур бўлмоқда

Туркманистон пойтахтида уйини сотмоқчи бўлганлар амалдорларга пора беришга мажбур бўлмоқда
Фото: «Хроника Туркменистана»
Ашхобод амалдорлари хусусий уй олди-сотди жараёнини ҳам мураккаблаштирди. Охирги ойларда нотариал идораларда олди-сотди вақтида хусусий уй эгасидан ҳокимлик рухсатномасини сўраш бошланди.

Ўз уйларини сотишни истаганларнинг сўзларига кўра, ҳокимликдан бундай рухсатномани олиш 20 минг манатга тушади. Пуллар қонуний йўл билан талаб қилинмайди, сабаби ҳеч бир амалдор ушбу рухсатнома талаб қилиниши юзасидан расмий ҳужжатга эга эмас. Бироқ амалда ушбу қоғозсиз уй олди-сотдисини расмийлаштириш имконсиз.

Сўралган маблағ анчайин катта ва ҳар қандай одам ҳам бундай харажатга розилик беравермайди. Уй сотаётганларнинг аксарияти харидордан ушбу масъулиятни ўз бўйнига олишини сўраб, уй нархини рухсатнома учун керак бўладиган пул ҳажмида арзонлаштирмоқда. Харидорлар орасида ҳам келишув учун 20 минг манат тўлашга рози бўлмайдиганлари учраб турибди.

Уйини сотишга уринаётган фуқаролардан бирининг сўзларига кўра, бу схема амалдорлар пул ишлаши учун ўйлаб топилган. Кўпчилик шаҳардан кўчиб кетмоқда ва шу сабабли пуллар ҳужжат расмийлаштирадиган ушбу одамлар чўнтагига тушиши керак, дейди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистон пойтахтида уйини сотмоқчи бўлганлар амалдорларга пора беришга мажбур бўлмоқда