Телефон ўйнаб ётган эркак ухлаб қолиб вафот этди

  • 03 октябрь 2019, 09:37
  • 3 641
  • Дунё
  • Телефон ўйнаб ётган эркак ухлаб қолиб вафот этди
    Таиланднинг Чонбури шаҳрида эркак қувватланаётган мобил телефонида ўйин ўйнаётган вақтида ухлаб қолди ва вафот этди, деб ёзади Daily Mail.
    25 ёшли Састра Моин бир нечта мобил гаджетларда кўп фойдаланувчили ўйин ўйнаб ётган. Телефонлардан бири қувватловчи ускунага уланган бўлган.

    Эртаси куни эрталаб эркакнинг 57 ёшли холаси унинг жонсиз танасини топиб олади. Унинг қайд этишича, Моим бинафша рангда бўлиб, унинг чап қўли ёнида ёниб кетган симли телефон бўлган. Аёл зудлик билан уйни электрдан узиб полицияни чақирган.

    Унинг полициячиларга айтишича, таиландлик доимо мобил телефонда ўйин ўйнаётган чоғида ухлаб қоллган.
    Полиция унинг жасадини кўздан кечириб, унда зўрлик аломати йўқлигини аниқлаган, ўлимнинг сабаб электр токи уриши натижасида содир бўлган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Телефон ўйнаб ётган эркак ухлаб қолиб вафот этди