10 ёшли бола мактаб автобусини олиб қочди

10 ёшли бола мактаб автобусини олиб қочди
Американинг Женнингс шаҳрида ўн ёшли бола мактаб автобусини олиб қочиб кетди, дея хабар беради KPLC.
Бола автобус тураргоҳига велосипедда келди ва уларнинг бири очиқлиги ҳамда калити ҳам автобусдалигини пайқади. Бола автобусга чиқиб уни ҳайдашни бошлаб кетди.

Шаҳар аҳолиси ёш ҳайдовчига эътибор берди ҳамда уни полиция келгунига қадар чалғитиб туришди.
Полициячилар ҳодиса жойига келиб болани полиция маҳкамасига олиб кетган, автобусни эса орқага қайтарган. Қайд этилишича ёш ҳайдовчи автобусда бутун шаҳарни айланиб чиққан.

Боланинг ота-онасини фарзандига нотўғри тарбия бергани учун жавобгарликка тортишлари мумкин.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Laylo
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар