22:02 / 03.10.2019
5 844

Собиқ новвойнинг жасади ўз уйида саккиз йил қолиб кетган

Собиқ новвойнинг жасади ўз уйида саккиз йил қолиб кетган
Ғарбий Германиянинг Зенден шаҳрида ўт ўчирувчилар саккиз йил давомида итнинг жасади билан уйда ётган 59 ёшли эркакнинг скелетини топдилар. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Кўп қаватли уйнинг ертўласида ёнғин содир бўлди ва ўт ўчирувчилар аҳолини эвакуация қилиш учун уйма-уй юришди.
Уйларнинг бирида уларга ҳеч ким эшик очмади ва у ерда ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун улар эшикни синдирди. Ичкарида улар таҳминан очликдан ўлган одам скелети ва итнинг жасадини топдилар.

Уй эгаси, 59 ёшли Хайнцни сўнгги марта қўшниси 2011 йилда тирик кўрилган. Немисмиллатига мансуб эркакнинг почта қутиси тўла эди, ҳовлида эса унинг ғилдираклари чириган машинаси турар эди.

Марҳумнинг қўшниси Анжелика Хавенер, ғалати ҳид туфайли турли муассасаларга мурожаат қилганини айтди. Аммо на уй раҳбарлари, на полиция бу ўликнинг ҳиди бўлиши мумкин деган фикрга қўшилмаган.

Аёлнинг сўзларига кўра, Хайнц илгари нонвой бўлиб ишлаган, аммо кейин уннинг чангига алергияси туфайли ишдан кетган. У яхши қўшни эди ва у баъзан унга овқат олиб чиқарди. Эркак кўринишни тўхтагандан сўнг, аёл хавотирга тушди, аммо бошқа қўшниси Хайнцни дўстиникига кетган бўлиши мумкинлигига ишонтирди. У кўп йиллар олдин хотинидан ажрашган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Собиқ новвойнинг жасади ўз уйида саккиз йил қолиб кетган