Эрон 35 йилдан буён ерости ракета туннелларини қазиб келаётганини маълум қилди

  • 03 октябрь 2019, 15:33
  • 1 383
  • Дунё
  • Эрон 35 йилдан буён ерости ракета туннелларини қазиб келаётганини маълум қилди
    Фото: «Eron.ru»
    Ислом инқилоби қўриқчилари Корпусининг аэрокосмик бўлинмаси қўмондони Амир Али Ҳожизоданинг маълум қилишича, Эрон ракета туннелларини лойиҳа бошланганидан 35 йил ўтиб ҳам тўхтовсиз қазимоқда. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

    Ҳожизоданинг айтишича, ерости шаҳарлар ғояси 1984—1985 йилларда пайдо бўлган ва дастлабки туннель биринчи ракета импорт қилинишидан олдин қурилган.

    2016 йилнинг январь ойида телевидение орқали Эмад баллистик ракеталари билан тўлдирилган Ислом инқилоби қўриқчилари Корпусининг чуқур ерости туннелининг эксклюзив кадрлари намойиш этилган. Биринчи ерости ракета комплекси 2015 йилнинг 14 октябрида очилган.

    2016 йилнинг март ойида Ҳожизода Эронда ракеталар сақланадиган ерости туннеллари бутун мамлакат бўйлаб ва тоғлар остида мавжудлигини айтган. Унинг сўзларига кўра, бу туннеллар, ҳатто уларга атом бомбалари йўналтирилган тақдирда ҳам, бузилмайди.

    Қайд этилишича, унинг ҳарбий қудрати бошқа мамлакатлар учун хавф туғдирмайди ва унинг мудофаа доктринаси тийиб туришга асосланган.

    Ҳожизоданинг айтишича, дунёнинг энг қудратли мамлакатларигина аниқ йўналтирилувчи ракеталарни яратиши ва ишлаб чиқариши мумкин, бундай ракеталар айни пайтда 10 га яқин мамлакат томонидан ишлаб чиқарилади. Унинг сўзларига кўра, Эрон айни пайтда минтақадаги биринчи рақамли ракета державаси ҳамда дунёдаги 7—8 та ракета державасидан бири ҳисобланади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Эрон 35 йилдан буён ерости ракета туннелларини қазиб келаётганини маълум қилди