11:49 / 04.10.2019
2 730

Билл Гейтснинг рафиқаси аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун 1 млрд доллар сарфлади

Билл Гейтснинг рафиқаси аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун 1 млрд доллар сарфлади
Фото: Google Images
Билл Гейтснинг рафиқаси Мелинда 10 йил давомида АҚШда гендер тенглигига эришиш учун бир миллиард доллар сарфлади. Бу ҳақда у Time журналидаги колонкада маълум қилди, деб ёзмоқда Daryo нашри.

Ўзининг Pivotal Ventures компанияси орқали Мелинда Гейтс аёллар имкониятларини кенгайтириш учун инновацион стратегияларни амалга киритадиган компания ва ташкилотларга пул тикишни кўзламоқда.

Хусусан, Гейтс аёлларнинг касбий ўсиши ва уларнинг ижтимоий муҳим соҳаларда ривожланиши йўлидаги тўсиқни бартараф этиш мақсадлари учун маблағ ажратишни режалаштирмоқда.

«Мен аёлларни қарор қабул қиладиган, ресурсларни назорат қиладиган ва сиёсатни шакллантирадиган лавозимларда кўришни хоҳлайман. Аёлларнинг потенсиалига инвестиция қилиш керак, деб ҳисоблайман» — деб таъкидлаган Гейтс.

2000 йилда Мелинда Гейтс турмуш ўртоғи билан «Билл ва Мелинда Гейтс жамғармаси»га асос солган. Жамғарма ижтимоий, тиббий ва таълим лойиҳаларини, шунингдек, гендер тенглиги соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлайди.

Аввалроқ Forbes томонидан эълон қилинган АҚШнинг энг бой кишилари рўйхатида Билл Гейтс 106 миллиард доллар билан иккинчи ўринни эгаллаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Билл Гейтснинг рафиқаси аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун 1 млрд доллар сарфлади