08:11 / 05.10.2019
3 498

Самолёт бортида чақалоқ вафот этгани сабабли фавқулодда қўниш амалга оширди

Самолёт бортида чақалоқ вафот этгани сабабли фавқулодда қўниш амалга оширди
Чеченистон пойтахти Грознийдан Москвага учган самолёт бортида эмизикли боланинг вафот этгани сабабли Волгоград аэропортига фавқулодда қўнди.

Маълум бўлишича, икки ойлик чақалоқнинг вафот этишига туғма касаллиги сабаб бўлган. Чақалоқни Москвага даволатиш учун олиб кетишаётган бўлган, унга реаниматолог шифокорлар ҳамроҳлик қилган. Парвоз вақтида қизалоқнинг аҳволи оғирлашиб қолган, шифокорлар унга ёрдам кўрсата олмаган.

Самолёт қўнгач, чақалоқ Волгограддаги шифохонага клиник ўлим ҳолатида олиб борилган. Касалхонадаги жонлантириш тадбирлари ҳам унга ёрдам бермаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Самолёт бортида чақалоқ вафот этгани сабабли фавқулодда қўниш амалга оширди