19:43 / 05.10.2019
2 919

Франциялик олимлар фалаж беморнинг миясини экзоскелетга улаб, уни ҳаракатлантиришди (видео)

Франциялик олимлар фалаж беморнинг миясини экзоскелетга улаб, уни ҳаракатлантиришди (видео)
Фото: Meduza
Франциялик тадқиқотчилар ва шифокорлар гуруҳи бўйнидан пастки қисми тўлиқ фалаж бўлиб қолган кишини онгли равишда экзоскелетни бошқаришга ўргатди, деб хабар беради Дарё нашри.

Костюмга беморнинг миясига ҳаракат сигналларини жўнатадиган датчиклар ўрнатилди. Натижада 28 ёшли Тибо исмли эркак 100 метрдан ортиқ масофага ҳаракатланишга ва қўли билан оддий ҳаракатларни амалга оширишга муваффақ бўлди.

Франциянинг Clinatec биотехнология маркази ҳамда Гренобл университети касалхонаси тажрибага икки нафар фалаж бўлган беморни жалб қилди. Улардан бири техник муаммо сабабли дастурдан четлатилган. Иккинчи бемор миясининг сенсомотор қисмига иккита датчик ўрнатилган. Балкондан тушиб кетиши оқибатида умуртқанинг бўйин соҳасида олинган жароҳат беморнинг қўл ва оёқларини тўлиқ фалаж бўлишига олиб келган.

Миядан келадиган ҳаракат сигналлари мослашувчан алгоритм ёрдамида реал вақт режимида қайта ишланган. Мия сигналларини талқин қилишда етарлича аниқликка эришиш учун бемор икки йил давомида тизим билан фикрлаш машқларини бажариши керак бўлган. Ўргатиш компьютер ўйини шаклида ўтган — беморнинг вазифаси экрандаги одамни қўллари ва оёқлари билан ҳаракат қилишга мажбур қилиш бўлган.

2019 йилнинг июнь ойида Тибо экзоскелетнинг юриш ва қўл ҳаракатини бошқарувчи дастури билан алоқа ўрнатишга муваффақ бўлган. Бемор 60-70 фоиз муваффақиятга эришган, умумий ҳисобда, у лаборатория ичида 145 метр юришга муваффақ бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Франциялик олимлар фалаж беморнинг миясини экзоскелетга улаб, уни ҳаракатлантиришди (видео)