11:43 / 07.10.2019
3 409

Австралияда узум ичида игналар аниқланди

Австралияда узум ичида игналар аниқланди
Фото: Facebook /Chloe Shaw
Австралиянинг Мельбурн шаҳридаги супермаркетлардан бирида сотиб олинган узумда игналар аниқланди. Бу ҳақда 9News порталига таяниб Kun.uz хабар берди.

Портал маълумотларига кўра, игналар Мельбурннинг Кэролайн-Спринг туманидаги супермаркетда сотиб олинган узумда топилган. Бу охирги ой ичида шундай учинчи ҳолатдир. 23 сентябрда полиция қулупнайда игналар топилгани бўйича терговни бошлаган.

Маълум қилинишича, воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ қулупнайда игна топган аёллардан бири ошқозонига игна бўлаклари тушганини истисно қилиш мақсадида шифохонада тунни ўтказишига тўғри келган.

Австралия полицияси 2018 йил сентябрда мевалар ичида игна аниқланиши билан боғлиқ бир нечта шундай ҳолатни тергов қилганди. Мамлакатнинг 6 та штатида қулупнайда игналар аниқланган. Ушбу жиноятни содир этишда қулупнай фермаларидан бирида ишлаган 50 ёшли Ми Ут Чин айбдор деб топилган. Ҳозирда аёл суд ҳукмини кутмоқда.

2018 йил 20 сентябрда ҳукумат ушбу жиноят учун жазо муддатини 10 йилдан 15 йилгача оширган. Австралия қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу инқироз оқибатида қишлоқ хўжалиги тармоғи 160 млн Австралия доллари (115,8 млн доллар) миқдорида зарар кўрган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралияда узум ичида игналар аниқланди