
Фото: Қозоғистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги
6 октябрь куни Манғистау вилоятида газ ва ҳаво аралашмасининг портлаши натижасида Ўзбекистон фуқароси Д.И. жароҳат олди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси маълумот берди.
Маълум қилинишича, у Бейнеу тумани марказий шифохонасига жойлаштирилди. Унинг соғлиги ҳолати барқарор оғир дея баҳоланмоқда.
Бош консулхона тиббиёт муассасаси билан алоқа ўрнатди ҳамда бемор ҳамюртимизни Ўзбекистонга олиб кетиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда унинг яқинларига ёрдам бермоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонасига +7-29-277-71-17, +7-777-599-00-50, +7-777-599-00-51 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар