10:00 / 08.10.2019
3 586

Новосибирскдаги бозорда оммавий муштлашув юз берди

Новосибирскдаги бозорда оммавий муштлашув юз берди
Фото: «KP.ru»
Новосибирск полицияси Сибирдаги энг йирик мева-сабзавот бозори бўлган Хилокск бозорида юз берган оммавий муштлашувдан кейин 50 кишини қўлга олди. Бу ҳақда Дарё хабар бермоқда.

Гувоҳлар бозор ҳудудида отишма овози эшитилганини билдирган. Можародан сўнг бу ерга ОМОН ва СОБР жангчилари етиб келган, ГИБДД ходимлари эса ҳаракатни тўхтатган.

Муштлашув икки савдогарнинг ўзаро жанжали туфайли бошлангани айтилмоқда. Улардан бири иккинчисига омбор ижараси учун тўлашни истамаган, бундан аламзада бўлгани эса пул ундиришга қуролли барзангиларни йўллаган.

Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида «Газель» ва Infiniti машиналари ёнган, 5 киши резина ўқларидан жароҳатланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Новосибирскдаги бозорда оммавий муштлашув юз берди