
АҚШ президенти Дональд Трамп Твиттердаги саҳифасида агар Анқара чегарадан ўтадиган бўлса, Туркиянинг иқтисодини ер билан битта қилишини айтди.
Трампнинг бу таҳдиди Туркия Суриянинг шимолида ўтказишни режалаштираётган ҳарбий операция билан боғлиқ. Вашингтон Анқаранинг бу операциясига қарши эмас, айни пайтда уни қўллаб-қувватламайди ҳам. Бироқ Трамп Туркиянинг муайян доирада ҳаракатланишини истаётган кўринади.
Шунингдек, Трампнинг даъво қилишича, АҚШ ИШИДга қарши курашда кутилганидан ҳам кўпроғини уддалади. АҚШ президенти “энди бу муаммо билан Яқин Шарқдаги бой мамлакатлар шуғуллансин”, демоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар