
Фото : пресс-служба ДП Алматы
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўнта фоҳишахона аниқланди, деб хабар беради “Zakon.kz”.
Ижарага олинган ўнта квартирадан жами 16 нафар қиз Турксиб тумани полиция бўлимига олиб келинган, уларнинг тўрт нафари — Ўзбекистон фуқароси.

«Қизларнинг нима иш билан шуғулланишини билган ушбу квартира эгаларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик кодекси бўйича иш очилган. Жорий йилнинг 1 июлидан буён 67 киши фоҳишахона очганлик бўйича жавобгарликка тортилган», — дейилади Олмаота шаҳри полиция бошқармасининг хабарида.

Полиция бошқармасига олиб келинган енгилтак аёллар махсус рўйхатга олинган. Ўзбекистонлик фуқаролар эса миграция хизмати вакилларига топширилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар