13:16 / 13.10.2019
2 787

АҚШ Саудия Арабистонига 3 минг нафар ҳарбий юбормоқчи

АҚШ Саудия Арабистонига 3 минг нафар ҳарбий юбормоқчи
Фото: EPA
АҚШ Мудофаа вазирлиги Саудия Арабистонига қўшимча ҳарбий кучлар юборилишини маъқуллади. Бу ҳақда 11 октябрь куни CNN журналисти Райан Браун Пентагонга таяниб, ўзининг Twitter’ида маълум қилган.

«Қўшимча куч сифатида жами 3 минг нафар одам юборилади. Бундай қарор сўнгги ой давомида тасдиқланган. АҚШ Эрон режими билан зиддиятга бормоқчи эмас, аммо биз минтақада жиддий ҳарбий кучни сақлаб қоламиз», — дея ҳарбийлар баёнотидан иқтибос келтирган Браун.

Браун АҚШ Мудофаа вазири Марк Эспер қироликка 2 та қирувчи эскадрили, 1 та (AEW) экспедиция қаноти, 1 та THAAD тизими ва 2 та Patriot тизими ракета батареяларини юборишга рухсат берганини ҳам маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 11 октябрь куни Саудия Арабистонининг Жидда портига яқин ҳудудда Эрон нефть танкери портлаган эди. Портлаш террорчилар томонидан амалга оширилган деган тахминлар мавжуд, бироқ бу борада расмий маълумот берилмаган.

14 сентябрга ўтар кечаси эса Саудия Арабистонининг миллий нефть компанияси — Saudi Aramco объектларига дронлар ёрдамида ҳужум уюштирилиб, портлаш содир бўлганди. АҚШ ҳукумати ушбу ҳужумни Эрон амалга оширган деб гумон қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Саудия Арабистонига 3 минг нафар ҳарбий юбормоқчи