16:30 / 13.10.2019
2 627

Канада бош вазири сайловолди намойишига бронежилетда келди (фото)

Канада бош вазири сайловолди намойишига бронежилетда келди (фото)
Фото: Frank Gunn/The Canadian Press
Канада бош вазири Жастин Трюдо сайловолди намойиши вақтида саҳнага бронежилетда чиқди. CBC телеканалининг хабар беришича, 12 октябрда Миссиссогада ўтган намойишга Трюдо бошчилик қилувчи Либерал партиянинг 2 мингга яқин тарафдори келган.

Намойиш бошланишини 90 дақиқага кечиктиришга тўғри келган. Журналистларга маълум бўлишича, бунга “хавфсизликка таҳдид” сабаб бўлган. Айнан кимга таҳдид қилингани маълум қилинмаган. 1,5 соатлик кечикишдан кейин бош вазир минбарга костюми остидан кийилган бронежителда чиққан. Унга хизмат формасида бўлган ва елкасига оғир рюкзаклар тақиб олган тансоқчилар ҳамроҳлик қилган. Шунингдек, турмуш ўртоғининг чиқишини эълон қилиши керак бўлган бош вазирнинг рафиқаси саҳнада пайдо бўлмаган.

Таъкидланишича, кучайтирилган хавфсизлик чоралари сайловолди кампанияси давомида зўравонликлар юз бериши мумкинлиги хавотирида кўрилган. Сентябрда полиция ҳар куни интернетда федерал даражадаги сиёсий етакчилар номига таҳдидлар билдирилаётгани ҳақида ҳисобот берган.

Таъкидлаш жоиз, Трюдонинг чиқиши вақтида ҳеч қандай кор-ҳол юз бермаган. Бош вазир ўз нутқидан кейин кўплаб тарафдорлари билан қўл сиқиб кўришган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Канада бош вазири сайловолди намойишига бронежилетда келди (фото)