
Бирлашган Араб Амирликлари жаҳонда муҳожирлар учун энг меҳмондўст мамлакат сифатида эътироф этилди, дея хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.
Gallup компаниясининг глобал ҳисоботига кўра, овоз берувиларнинг 87 фоизи Араб Амирликлар бошқа миллат вакиллари учун яшаш учун қулай мамлакат сифатида қайд этган. Бу рақам дунё бўйича ўртача 54 фоизни ташкил этиши аниқланган.
2010 йилда эълон қилинган маълумотлар билан таққослаганда, БАА рейтингда юқорилаган. 9 йил аввал меҳмондўстлик фоизи 15 фоизни ташкил этган эди.
Канада, Янги Зеландия, Норвегия, Австралия ва Португалия юқори ўринларда қайд этилган.
Маълумотларга кўра, мигрант оиласининг яшаши, таълим олиши, тиббий хизматдан фойдаланиш сифати ва асосийси солиқнинг пастлиги мамлакатнинг жалб қилувчанлигини оширган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар