18:45 / 16.10.2019
5 016

Молдова боғлари учун Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилинмоқда. Ойлик 1000 $гача

Молдова боғлари учун Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилинмоқда. Ойлик 1000 $гача
Бу йил Молдовада рекорд даражада олма ҳосили йиғиб олиниши кутилмоқда. Ҳосил вақтида йиғиб олиниши учун молдовалик деҳқонлар Марказий Осиёдан, асосан, Ўзбекистондан қўшимча ишчи кучи жалб қилмоқда. Улар ўзбеклар билан мавсумий иш тўғрисида шартнома тузишган.

Хориждан ишчи ёллаётган хўжалик вакилларининг сўзларига кўра, улар ишчиларга кунига 40 $ (377 500 сўм) гача иш ҳақи беришмоқда. Бундан ташқари ишчилар турар жой ҳамда овқат билан таъминланади. Лекин иш куни давомийлиги кунига 10-12 соатни ташкил қилади.

"Ҳозир Молдованинг жанубида 8 гектар олма боғим бор. Жами 75 гектар ерим бор, шу сабабли боғдорчилик бизнесимни кенгайтирмоқчиман. Мен гилос экишни хоҳлайман, лекин бу ишни қила оладиган даражада етарли ишчи кучи йўқ. Кўпчилик молдованлар ишлаш учун Европа Иттифоқи мамлакатларига кетган. Фақат боғи бор деҳқонларгина қолишган», дейди молдавиялик боғбон.

Ҳар йили Молдова 200 млн доллар қийматидаги 400 минг тоннадан ортиқ сарҳил мевалар экспорт қилади. Шу билан бирга, молдовалик экспортёрлар маркетинг тадқиқотларига унчалик эътибор қаратишмайди. Натижада улар меваларини жуда паст нархда сотишади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Молдова боғлари учун Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилинмоқда. Ойлик 1000 $гача