20:00 / 16.10.2019
4 250

Мисрлик археологлар Луксор шаҳри яқинидан 20 та эски саркофаг топишди (фото)

Мисрлик археологлар Луксор шаҳри яқинидан 20 та эски саркофаг топишди (фото)
Археологлар Мисрнинг Луксор шаҳри яқинида 20 дан ортиқ қадимий ёғоч тобутларни топдилар, дея хабар беради мамлакат антикварликлар вазирлиги. Нил дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган Асасиф шаҳридаги Тебан мақбарасида ҳозиргача ёрқин рангдаги безакларини сақлаб қолган тобутлар топилган. Вазирлик ушбу воқеани сўнгги йилларда "энг катта ва энг муҳим кашфиёт" деб таърифлади. Тафсилотлар шанба куни бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида эълон қилинади.


Пирамидалар водийсига яқин бўлган Асасиф шаҳридаги қабрларнинг аксарияти қадимги Мисрнинг Сўнгги Подшолик даврига, яъни милоддан аввалги 664-332 йилларга бориб тақалади.
Бироқ, бундан ташқари, ХVIII сулоладан (мил. авв. 1550-1292 йиллар) олдинроқ пайдо бўлган қабристонлар мавжуд бўлиб, у қабристон Янги Подшоликдаги биринчиси бўлган ва у ердаги тобутлар машҳур фиръавнлар Яхмос, Тутмос III, Аменхотеп III, Ахетатон, Тутанҳамон ҳамда малика Хатшепсутнинг саркофагларини ўз ичига олган.
Ўтган ҳафта антик буюмлар вазирлиги археологларнинг Луксор ғарбий водийсида қадимий "саноат зонаси" ни кашф этганликларини эълон қилишди. Бу ҳудудда ХVIII сулолага тегишли бўлган кўплаб идишлар билан тўлдирилган дафн жиҳозларини сақлаш ва уларни тозалаш учун уйлар бўлганлиги хабар берилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мисрлик археологлар Луксор шаҳри яқинидан 20 та эски саркофаг топишди (фото)