12:47 / 17.10.2019
3 673

Рамзон Қодиров янги ишга ўтиш эҳтимоли ҳақида нималар деди?

Рамзон Қодиров янги ишга ўтиш эҳтимоли ҳақида нималар деди?
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров лавозимини тарк этиб, федерал расмий ишга ўтишни режалаштирмаётганини маълум қилди. Бу билан Кавказ сиёсатчиси лавозими кўтарилиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди. Бу ҳақда «Рамблер»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилди.

«RT Arabic» телеканалига бераётган интервьюсида Қодировнинг федерал расмий лавозимга кўтарилиши ҳақида савол йўлланди. Чеченистон етакчиси журналистнинг саволига жавоб берар экан, фақат Россия президенти Владимир Путин буйруғига биноан ваколатини топшириб, янги лавозимга ўтишга тайёр эканини таъкидлади.

— Менинг орзуим Чеченистоннинг биринчи президенти, Россия қаҳрамони Ахмат-Ҳожи Қодиров ва Россия президенти Владимир Путин бошлаган ишларни охирига етказиш. Бу аҳоли фаровонлигини таъминлашдир, — дея унинг сўзларини келтиради «Кавказский узел» портали.

Рамзан Қодиров Чеченистонни 2007 йилнинг мартидан бери бошқариб келмоқда. Сиёсатчи агар буни президент Путин талаб қилса, ўз лавозимини тарк этишини бир неча марта айтган. Жорий йил май ойида Қодировнинг мансаби кўтарилиши ҳақида айтилганди: ўшанда унинг бош вазир ўринбосари лавозимига ўтиши ҳақида гап-сўзлар тарқалганди. Сиёсатчи бу миш-мишларни инкор этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзон Қодиров янги ишга ўтиш эҳтимоли ҳақида нималар деди?