
Евросиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо мамлакатлар орасидаги ўзаро савдода Қозоғистон энг кўп ютқазмоқда. Бу ҳақда Sof.uz нашри хабар бермоқда.
2019 йилнинг январь-сентябрь ойлари мобайнида қўшни республика ЕОИИнинг бошқа аъзоларига 4 млрд $лик маҳсулот экспорт қилган, улардан эса деярли 9.3 млрд $лик товар ва хизматлар импорт қилган. Ташқи савдо манфий сальдоси 5.3 млрд %га тенг.
Евросиё иқтисодий комиссияси маълумотларига кўра, бу даража қолган давларникидан анча паст ҳисобланади.
Беларуснинг ташқи савдо манфий сальдоси 4.7 млрд $ (экспорт 9.4 млрд $, импорт - 14.1 млрд $), Қирғизистонники - 925 млн доллар (экспорт - $391,6 млн $, импорт - 1.3 млрд $), Арманистон - 513.6 млн. доллар (экспорт - 465.4 млн %, импорт - 979 млн $).
Иттифоққа аъзо мамлакатлардан фақат Россиянинг савдо баланси ижобий. Мазкур мамлакат ҳисобот даврида 11.2 млрд. долларлик ижобий сальдо кўрсатган. Бунда экспорт ҳажми 24.4 млрд. $ бўлса, импорт 13.2 млрд. долларни ташкил қилади.
2019 йилнинг дастлабки 3 чорагида ЕОИИ аъзо мамалакатлар ўртасида жами товар айланмаси 38.6 млрд $ни ташкил этиб, у ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3%га кўпдир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар