
Фото:«Day.kyiv.ua»
2019 йилнинг дастлабки саккиз ойида Украина аҳолиси 177 минг кишига камайди. Бу ҳақда Украина давлат статистика хизматига таяниб "Хабар" нашри маълум қилмоқда.
1 сентябрь ҳолатига, мамлакатда 41,976 миллион инсон истиқомат қилишаётгани айтилган бўлса, 2019 йил бошида бу кўрсаткич 42,153 миллионни ташкил қилган.
Вафот этганлар сони туғилувчилардан анча кўплигича қолмоқда, 100 та ўлим ҳолатига 53 та туғилиш тўғри келмоқда дея қўшимча қилган Департамент матбуот хизмати.
Шуни таъкидлаш жоизки, аҳолини баҳолашда Қрим, Севастополь ва Донбасснинг айрим ҳудудлари ҳисобга олинмаган.
Маълумот ўрнида, Украина аҳолиси 1991 йилда 52 миллионни ташкил қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар