2 172
«Парламентга ҳурмат қани?»: Борис Жонсон парламент йиғилишига келмагани учун танқид қилинди
Фото: AP Photo / Matt Dunham
Британия бош вазири Борис Жонсон парламент қуйи палатасининг 21 октябрдаги йиғилишига келмай, унга ўзи ўрнига “Брекзит” бўйича вазир Стивен Барклини юборди. Бош вазирнинг ўзини бундай тутиши депутатлар томонидан парламентга ҳурматсизлик деб қабул қилиниб, уларнинг танқидига сабаб бўлган.
Қуйи палата 21 октябрда “Брекзит” масаласи бўйича овоз бериш жараёнини муҳокама қилиш учун йиғилган. Бироқ Жонсон йиғилишга келмаган. Шотландия миллий партиясининг парламентдаги фракцияси етакчиси Иан Блэкфорд бош вазир қаердалиги ва нима учун йиғилишга келмаганини билмоқчилигини айтган.
“Қани у? Бош вазирнинг парламентга ҳурмати қани?”, деб савол билан юзланган Блэкфорд. Унинг айтишича, Жонсон 19 октябрда депутатлар унинг “аксилдемократик” деб топишган “Брекзит” бўйича келишувини қўллаб-қувватлашдан бош тортишганда мағлубиятдан ўзини хўрланган деб ҳисоблаган.
Қуйи палата спикери Жон Беркоу Жонсон таклиф қилган “Брекзит” бўйича келишувнинг қайта кўриб чиқилишини блоклаган.
19 октябрдаги йиғилишда қуйи палата Жонсоннинг Европа Иттифоқи билан “Брекзит” бўйича келишувини қўллаб-қувватлашдан бош тортганди.
Шундан кейин бош вазир Европа Иттифоқидан “Брекзит”ни 2020 йил 31 январгача қолдиришни илтимос қилган. Энди ушбу жараён бўйича қарорни Европа Иттифоқи қабул қилиши керак бўлади. Аввалроқ Британия Европа Иттифоқини 31 октябрда тарк этиши режалаштирилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди