2022 йилда футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган Қатарда ҳаддан ташқари иссиққа қарши чора сифатида кўчаларга ҳам кондиционер ўрнатиляпти.
Ёз ойларида ҳаво ҳарорати 46 даражага чиқадиган Қатарда ёпиқ жойларда кондиционерсиз яшаб бўлмайди. Бунга қўшимча тарзда жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида стадионларга ҳам кондиционерлар ўрнатилди.
Глобал исиш бутун дунёга таҳдид солаётган бўлса-да, ҳаво ҳароратининг ортишини энг кўп ҳис қилаётган мамлакатлардан бири Қатар ҳисобланади. Атроф муҳит ва энергия тадқиқотлари институти вакили Муҳаммад Аюбнинг Washington Post билан суҳбатда айтишича, дунёда ҳаво ҳароратининг ўртача 2 даражага ортиши ҳам Яқин Шарққа катта таъсир кўрсатади.
“Шундоқ ҳам иссиқ бўлган бу ҳудудда 4-6 даражалик ортиш бўлиши мумкин. Бундай ҳолат халқ саломатлигига ва самарадорликка қандай таъсир кўрсатишини текширяпмиз”, – дейди у.
Қатар аҳолисини қийнайдиган муаммолардан бири – нам даражасининг баландлиги. Очиқ майдонларга ўрнатилаётган кондиционерлар нам даражасини ҳам туширади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Самарқандда Амир Темур боғлари қайта тикланади
Ўзбекистонда 6,5 мингдан зиёд никоҳдан ўтмасдан бирга яшаётганларнинг никоҳи қайд этилди