
Тожикистонга илк бор «Фаворит» С-300 зенит ракета мажмуаси жойлаштирилди. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб РБК хабар берди. Иккинчи манба мажмуа Афғонистон билан чегарага жойлаштирилганини айтди.
«Бу Афғонистон билан чегарадаги биринчи «Фаворит» мажмуаси бўлади. Илгари С-300 мажмуаси фақатгина Қозоғистонда бор эди», — деди манба.
Унинг сўзларига кўра, С-300 Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базасини ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилади.
Аввалроқ С-400 мажмуаси ва «Панцирь-С» и ракета-артиллерия батареяси Сербияга олиб келинганди. Улар 23-29 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган қўшма ҳарбий машғулотларда иштирок этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар