
Фото: Reuters
АҚШ ҳарбийлари махсус амалиёт ўтказгани ва ИШИД раҳбари Абу Бакр ал Бағдодий ўлдирилгани ҳақида Newsweek хабар бериб ўтди.
Хабарда айтилишича, АҚШ мудофаа вазири «қатъий ишонч» билан Оқ уйга берган маълумотга кўра Бағдодий махсус амалиёт натижасида йўқ қилинган. Айни вақтда ушбу хабарни тасдиқлаш борасида ишлар олиб борилмоқда.
Махсус амалиёт 26 октябрда ўтказилгани айтилмоқда. АҚШ президенти Доналд Трамп бир ҳафта муқаддам амалиётни ўтказишга рухсат берган.
Ушбу муносабат билан Доналд Трамп бугун кун давомида баёнот бериши кутилмоқда. Шу вақтга қадар Бағдодий ўлдирилгани ёки асирга олингани ҳақида бир неча бор хабарлар тарқатилган. Аммо улардан бирортаси тасдиқланмаган эди.
АҚШ Мудофаа ВазириБағдодий ЎлдирилганИШИД РаҳбариМахсус АмалиётДоналд ТрампХабарда Айтилишича Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар