АҚШ президенти Дональд Трамп Владимир Зеленскийни Россия президенти деб юборди. Трамп буни Эндрюс авиабазасидаги нутқи давомида айтган, деб хабар берди “Украинская правда” нашри.
“Улар энди ошкор қилувчи [Трампнинг Зеленский билан суҳбатини ошкор қилган одам] ҳақида гапиришни исташмаяпти, чунки улар суҳбат матнини эълон қилишимни кутишмаганди. Мен уни эълон қилганимда, Шифф [АҚШ конгресси қуйи палатасининг разведка бўйича қўмитаси раҳбари Адам Шифф] докладини инкор этдим. Бундан ташқари, Россиянинг янги президенти, яхши одам, суҳбатда ҳеч нарса бўлмаганини айтганини биласиз. Унга босим бўлмаган. Умуман ҳеч нарса”, деб айтган Трамп.
Трампнинг бу хатосига журналистлар эътибор қаратишган. Трамп унинг импичментига олиб келиши мумкин бўлган вазиятга изоҳ бериб, Украина президенти билан “аъло даражадаги суҳбат бўлганини” эслатиб ўтган. Бироқ у Зеленскийга босим ўтказмаганини таъкидлаётиб, уни Россия президенти деб атаб юборган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди