date
views 3 705

Россиялик легионер 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин

Россиялик легионер 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин
"Қўқон-1912" жамоаси орқали Ўзбекистон чемпионатига келган россиялик ҳимоячи Игорь Голбан Ўзбекистон фуқаролигини олишни истамоқда.
Айни пайтда "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилаётган Игорь Голбаннинг Ўзбекистонга келгани ва юртимизда истиқомат қилаётганига келаси йили 5 йил тўлади.

Қонунчиликка кўра эса бу унга Ўзбекистон фуқаролигини олишига имконият беради. Маълумотларга кўра, тажрибали ҳимоячи Ўзбекистон паспортини олишни мўлжалламоқда. Агарда келаси йили Игорь Голбан Ўзбекистон фуқаролигини олса, унда 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон терма жамоасига номзод футболчи биттага кўпаяди.

Қайд этиш керакки, "Пахтакор" томонидан қизиқиш билдирилган тажрибали ҳимоячи Игорь Голбан яқинда амалдаги жамоаси "Навбаҳор" билан ўртадаги шартномани 2023 йилга қадар узайтирди.

Эслатиб ўтамиз, Игорь Голбан Ўзбекистондаги фаолияти давомида "Қўқон-1912", "Навбаҳор", "Насаф" ва 2018 йилдан бошлаб яна "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик легионер 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин