date

Нархлар тушиши натижасида АҚШда биринчи марта нефть компанияси банкрот бўлди

Нархлар тушиши натижасида АҚШда биринчи марта нефть компанияси банкрот бўлди

Американинг сланец нефти ва газ қазиб чиқариш бўйича WBH Energy компанияси дунё бозорида нефть нархи кескин тушиб бораётган бир пайтда ўз банкротлиги ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда.

Техас штатида жойлашган WBH Energy сўнгги ойларда нефть хомашёси арзонлашиб кетгани натижасида 50 миллион долларлик қарзга ботди.

WBH Energy дунё нефть бозоридаги сўнгги воқеалар туфайли банкротликка учраган сланец конлари қазиш билан шуғулланувчи биринчи компания бўлди.

Фото: Reuters / Daryo
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нархлар тушиши натижасида АҚШда биринчи марта нефть компанияси банкрот бўлди