16:34 / 02.11.2019
2 655

Ангела Меркель Ҳиндистондаги тантанали тадбирда икки давлат мадҳияларини ўтирган ҳолда тинглади (видео)

Ангела Меркель Ҳиндистондаги тантанали тадбирда икки давлат мадҳияларини ўтирган ҳолда тинглади (видео)
Фото: DW
Расмий ташриф билан Ҳиндистонга сафар уюштирган Германия федератив республикаси канцлери Ангела Меркель яна дипломатик қоидалардан чекинган ҳолда икки давлат мадҳияларини ўриндиқга ўтирган ҳолатда тинглади. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб Дарё хабар берди.

1 ноябрь, жума куни Нью-Деҳлига келган Германия етакчисини Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди кутиб олган ва меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортган. Ташриф дастури доирасидаги асосий тадбирлардан бири Ҳиндистон қаҳрамони Маҳатма Ганди хотирасига ҳурмат бажо келтириб, унинг мақбарасига гул қўйиш маросими эди.

Ушбу маросимда Ҳиндистон ҳамда Германия давлат мадҳиялари янграган вақтда канцлер қўлларини тиззаларига қўйган ҳолатда стулда ўтиргани журналистлар ва жамоатчилик эътиборини ўзига тортди.

Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги ушбу форс-мажор ҳолатини аввалдан келишиб олингани ва немислар бу ҳақда ҳиндларни огоҳлантирганини маълум қилди. Шунингдек, исмини ошкор қилмаган дипломат Меркелнинг ушбу ҳаракатини унинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолари борлиги билан изоҳлади.

Меркелнинг Ҳиндистонга қилган ташрифидаги яна бир диққатга сазовор жиҳат Германия канцлерининг ҳам, ҳиндлар бош вазирининг ҳам Президент саройида ўтган тадбирлар давомида Нью-Деҳлидаги ҳавонинг ифлосланганлик даражаси белгиланган нормалардан 19 марта баланд бўлишига қарамай оғиз ва бурунни ниқоб билан тўсмаганлиги бўлди.

Меркель июнда ҳам бир нечта расмий тадбирларда қўллари титраб, ўзини нохуш ҳис этаётгани маълум бўлган.

Жумладан, Украина президенти Владимир Зеленский ҳамда Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашувларда қалтираб қолганди. Шунингдек, Меркель сўнгги вақтда Германияга расмий ташриф билан келган давлат раҳбарлари билан учрашувларда ҳам икки давлат мадҳияларини тик турмасдан, ўриндиқда ўтирган ҳолда тинглаган. Жумладан, Меркель июль ойида Дания бош вазирини қабул қилган вақтида ҳам икки давлат раҳбари мадҳияларни стулда ўтириб эшитган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ангела Меркель Ҳиндистондаги тантанали тадбирда икки давлат мадҳияларини ўтирган ҳолда тинглади (видео)