date
views 8 716

Гитлернинг қўлида ўлим топган ёш машуқаси ўзининг жияни эдими?

Гитлернинг қўлида ўлим топган ёш машуқаси ўзининг жияни эдими?
Гитлер табиатан ёш аёлларни афзал кўрганлигини эслатиб ўтмоқда Quora.
Адольф Гитлер ёш аёлларни афзал кўради. Дарҳақиқат, биз Гитлер билан ишқий алоқада бўлган деб тахмин қилишимиз мумкин бўлган барча аёллар номутаносиб равишда ундан ёшроқ бўлишган.

Бу уч аёл - Мария Рейтер, Гели Раубал (унинг жияни) ва Эва Браун.

1. Мария Рейтер

Гитлер Рейтер ишлаётган дўконга тез-тез бориб турган ва бу жуфтлик ўша ерда учрашишган. Шундай тадбирлардан бирида Гитлер қиз билан дўстона муносабатда бўлди ва уни учрашувга таклиф қилди, қиз ҳам рози бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ўша пайтда Мария Рейтер 16 ёшда эди, Гитлернинг ўзи эса 37 ёшда эди, ёшларидаги фарқ 21 эди.

2. Гели Раубал

У 1929 йилда Гитлернинг (ярим амакиси) Мюнхендаги квартирасига кўчиб ўтди. Гарчи бу жуфтликнинг ишқий ёки жинсий алоқада бўлганлиги ҳақида миш-мишлар бўлса-да, бунинг аниқ тасдиғи йўқ, аммо улар ўртасидаги муносабатлар мавжудлиги эҳтимоли кўпроқ.

Бу вақт ичида Раубал 19 ёшда эди, Гитлер эса 40 ёшда эди. Гарчи бу педофилия деб таснифланмаган бўлса ҳам, уларнинг ҳам ўртасидаги фарқ 21 ёш эди.

Бир куни Гели Вена шаҳрига бормоқчи бўлгани учун улар уришиб қолишди. Тўсатдан, ўша куни (1931 йил 18 сентябр) Гели 23 ёшида ўз жонига қасд қилади. Аммо бунинг ҳақиқатдан узоқ эканлигини, унинг Гитлерни қўлида вафот этганлигини кўпгина тарихчилар айтиб ўтишган.

3. Эва Браун

1932 йилда Гитлер ва Браун Хофман (Гитлернинг фотосуратчиси)нинг студиясида учрашгандан сўнг, бир-бирларига кўнгил қўйишди.

Ўша пайтда Браун 20 ёшда, Гитлер эса 43 ёшда эди. Гитлер ва Браун ўртасидаги фарқ 23 ёш бўлиб, Гитлернинг барча маълум муносабатлари ичида ёши энг катта фарқ айнан улар орасидадир.

Шундай қилиб, Гитлернинг барча муносабатларида ёш фарқи доимий равишда 20 ёшдан ошган. Бу тасодиф эмас эди, чунки Адольф Гитлернинг ўзи шундай деган эди: "Ўн саккиздан йигирма ёшгача бўлган қиз мум каби юмшоқ бўлади. Шундагина танланган аёл ким бўлишидан қатъий назар, эркак киши унга ўз изини муҳрлаб қўйиши мумкин. Аёллар шуни талаб қилади».
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гитлернинг қўлида ўлим топган ёш машуқаси ўзининг жияни эдими?