date
views 5 026

Нима сабабдан баъзи бир ҳиндистонлик аёллар ўзларини ўлимга маҳкум қилишяпти?

Нима сабабдан баъзи бир ҳиндистонлик аёллар ўзларини ўлимга маҳкум қилишяпти?
BBC хабар беришича, Ҳиндистонлик баъзи аёллар ўзларини қора танли эканлиги учун ҳақоратомуз сўзларни эшитиб, бундай ҳолатга бардош бера олмай, ўзларини ўлимга маҳкум қилишмоқда.

Полиция маълумотларига кўра, 21 ёшли ҳиндистонлик аёл, эри томонидан "қора танликсан" деб доимий ҳақорат қилиниши туфайли ўзини ўлдирган. Отаси қизининг ўлимида эрининг қўли борлигидан шубҳаланиб, Ражастан полиция штатига шикоят қилиб боради.

BBC хабар беришича, ҳали ҳам қизнинг турмуш ўртоғи ҳибсга олинмаган. Эри ҳали ҳам айбловлар бўйича баёнот беришга тайёр эмаслигини айтиб ўтди. Кўпчилик ҳиндлар оқ танли инсонларни қора танли инсонларга нисбатан устун қўйишади. Наҳотки, ҳали ҳануз дискриминация давом этаётган бўлса?

Марҳуманиниг отаси полицияга баёнот беришича: "Қизимнинг эри доимий равишда уни қора танли бўлгани учун камситиб келар эди. Бу эса ўз навбатида қизимнинг ўзини ўзи ўлдиришига сабаб бўлди".
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нима сабабдан баъзи бир ҳиндистонлик аёллар ўзларини ўлимга маҳкум қилишяпти?