
Хайден Крос, илк марта фарзанд туққан эркак, бошқаларга буни жуда қийин деб билганлиги сабабли бундай қилмасликлари ҳақида маслаҳат бермоқда, дея хабар бермоқда TyLa.
Хайден Тринитй-Лейга ўз бачадонидан жой бериб, унинг дадаси бўлишдан хурсанд бўлса ҳам, бошқаларга буни синаб кўрмасликлари ҳақида огоҳлантириш бермоқда.
У шундай деди: "Мен сизларга ёлғон гапиришни истамайман. Бу ҳиссиёт жуда ғалати эди ва ҳомиладорлар жуда кўп ҳис-туйғуларни бошидан ўтказаркан ва мен буни синаб кўришни ҳеч кимга маслаҳат бермайман, чунки бу жуда қийин экан."
У қўшиб қўйди: "Мен ва қизим жудаям бахтлимиз ва бу жуда муҳимдир. Биз онамга жуда яқинмиз, чунки онам ҳам мен билан бир вақтнинг ўзида ўғил фарзандли бўлганди. Бизнинг муносабатларимиз ҳозир жуда кучли". Ҳомиладорлик ҳақида гапирар экан, у қўшимча қилди: "Бу жуда катта жанг эди, аммо бунга арзийдиган жанг бўлди."

Хайден 21 йил олдин Парижда туғилган, у шунча ёшини эркак сифатида ўтказди, аммо охирги уч йил ичида ўз исмини ва жинсини қонуний равишда ўзгартирмоқчи бўлиб юрибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар