23:04 / 11.11.2019
4 732

Ақлли одамлар - бу ҳаётда қийин аҳволда бўлган қайғули одамлар

Ақлли одамлар - бу ҳаётда қийин аҳволда бўлган қайғули одамлар
«Жаҳолат - бу бахтиёрлик» деган иборани эшитганмисиз? Тарихдаги энг ақлли одамлар ўзларининг фикрлаши, ижтимоий ҳаётига таъсири туфайли депрессиядан ва ҳар хил руҳий касалликлардан азият чекдилар. Ақлли одам нисбатан тушкунликка тушган одам деб ўйлайсиз, агар улар шунчалик ақлли бўлса, нега улар депрессиясини назорат қила олмайдилар.

Ақлли одамнинг ақли тинимсиз иш олиб боради ва ҳатто мавжуд бўлмаган муаммоларни ҳал қилади! Ҳатто улар ўзларининг дам олишлари билан машғул бўлганда ҳам, аслида уларнинг мияси кўпроқ ишлайди, уйқуси бузуқ бўлади, улар ҳар бир нарсани синчиковлик билан ўрганишади ва давом этаётган бу жараёнлар шу даражагача борадики охир оқибатда улар ўзларини ўлдиришгача боради. Шунинг учун улар муаммонинг қанчалик катта ёки кичик бўлишидан қатъий назар улар атрофидаги барча адолатсизликларга ва вайронагарчиликларга қарши курашади.

Агар сиз муҳокама қилинаётган мавзунинг моҳиятини тушунмасангиз ёки улар билан мунозара қилсангиз, улар сизга шунчаки совуқ табассум, кинояли ёки қониқарсиз жавоб бериши мумкин. Ақлли одамлар ўзларидан кўра бошқалардан икки баравар кўпроқ ҳимояланишади. Улар ўзларининг ақлли маслаҳатларидан ночор одамларга ёрдам беришдан кўра уларга тўғри йўл кўрсатишга кўпроқ интилишади. Уларни ,,Ғалатиʼʼ деб ҳам аташимиз мумкин. Чунки ҳар қандай айтилаётган гап учун ҳам ҳафа бўлавермайди, агарда уларни хўрласангиз ёки камситсангиз улар бу ҳолатга одатдагидай жавоб қайтаришади. Мана шу жиҳатлари билан оддий инсонлардан қисман фарқ қилади деб айтишимиз мумкин.

Ақлли одамлар ўқиш учун энг яхши китоб келишини кутмайди. Улар камдан-кам ўқиладиган китоб ва кўриладиган киноларни қидириб топадилар ёки ҳиссий аҳамиятга эга бўлган эски фильмни томоша қиладилар.

Айрим жамият вакиллари ақлли одамларни «Нердс» деб атайди ва уларни энг ёмон сўзлар билан таърифлашади. Уларни тилида бу катта кўзойнак тақиб оладиган, жамоа билан ишламай ўз кабинетида қулфланиб оладиган шахс тимсолида гавдаланади. Ақлли одамларни ақлли деб эмас ақлсиз деб айтишларини исташади. Чунки улар учун позитивлик оддий ҳол. Улар кўпинча салбийликдан куч олишади. Ақлли одамлар бу ҳаётнинг энг ташвишли ва қийин вазиятдаги инсонлари ҳисобланишади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ақлли одамлар - бу ҳаётда қийин аҳволда бўлган қайғули одамлар