17:23 / 13.11.2019
2 845

Швейцар соати рекорд нархга сотилди

Швейцар соати рекорд нархга сотилди
Фото: AFP
Швейцариянинг Patek Philippe компанияси соати хайрия аукционида рекорд нархга – 31 млн швейцар франкига (31 млн доллардан кўпроқ) сотилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

“Рекордчи” соат Grandmaster Chime 6300A-010 Женевада ўтган Only Watch хайрия аукциони учун махсус яратилган. Соат 2017 йилда ўрнатилган аввалги рекордни янгилаган. Ўшанда америкалик актёр Пол Ньюманга тегишли Rolex Daytona соати 17,8 млн долларга сотилган эди.

Соат учун олинган пуллар Дюшен мушак дистрофияси касаллигини ўрганиш учун йўналтирилади.
Соат 20 та функция билан таъминланган бўлиб, улардан 2 таси илк бор татбиқ қилинган. Хусусан, соат икки циферблатли корпусга эга бўлиб, улардан бири пушти рангли олтиндан, бошқаси қора рангли ёғочдан ишланган.

Аукцион олдидан соат 3 млн швейцар франкига баҳоланганди, бироқ охирги нарх кутилгандан зиёда бўлиб, деярли 10 баробар кўпроқни ташкил қилган. Cristie’s аукцион уйининг соатлар бўлими бошлиғи Сабина Кегелнинг таъкидлашича, ушбу соат “тарихдаги энг мураккаб қўл соати бўлиб, у қаҳва тайёрлашдан бўлак деярли барча ишни қила олади”.

Шунингдек, аукционда соатсоз Франсуа-Поль Журннинг соати 1,8 млн франкка, Аudemars Piguet компанияси соати 1 млн франкка сотилган.
Аукцион давомида умумий ҳисобда 38,5 млн франк тўплашга муваффақ бўлинган.

Only Watch хайрия аукциони 2 йилда бир марта ўтказилиб, барча олинган пуллар Дюшен мушак дистрофияси касаллигини ўрганиш учун берилади. Статистикага кўра, бу касалликдан дунё бўйлаб ҳар 3500 бола ва ўсмирдан биттаси азият чекади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Швейцар соати рекорд нархга сотилди