21:40 / 17.11.2019
3 543

Британиялик эркак лотереядан ютган 12,5 млн долларини кўнгилхушликка сарфлаб юборди

Британиялик эркак лотереядан ютган 12,5 млн долларини кўнгилхушликка сарфлаб юборди
Британияда яшовчи Мики Керол исмли эркак лотереядан ютиб олган 9,7 миллион фунт стерлинг (қарийб 12,5 миллион доллар)ни ичкиликка сарфлаб юборди, деб ёзади The Mirror.

Фото: The Mirror
Эндиликда эркак кун кўриш учун шахтёр бўлиб ишламоқда ҳамда ўзини бахтлироқ ҳис қилаётганини айтмоқда, дейилади хабарда.

Фото: Daily Record
Мики 2002 йилда бир фунт стерлинг эвазига лотерея чиптасини сотиб олган. Ўшанда у 19 ёшда эди. Мики чиқинди тозаловчи бўлиб ишларди. Унинг хотини ҳомиладор эди. Керол лотереядан пул ютиб олганидан сўнг бир миллион фунт стерлингни онасига, яна бир миллионни эса отасининг ўлимидан сўнг уни катта қилишга онасига ёрдамлашган тоғаси ва холасига берган.

Фото: AP
Мики пулларининг асосий қисмини ичкилик, наркотиклар ҳамда кўнгилхушликка сарфлай бошлади. У кунига камида икки бутилка ароқ ичарди. Шундан сўнг хотини у билан ажрашди. Мики аёлига ва унинг онасига бир миллион фунт стерлингдан берди. Унинг пули кўп пайти дўстлари ҳам кўпайди. Пули тугагач, ҳамма ундан юз ўгирди. 2013 йилда у пулларидан ва уйидан айрилди. Уни ҳеч ким ишга олишни истамади.

Фото: AP
Керол ҳозирда Шотландиянинг Мори округида шахтёр бўлиб ишлайди. Эркак бир кунда ўн соатлаб вақтини шахтада ўтказади. Бироқ у ўзини эндиликда бахтлироқ ҳис этаётганини айтади. Шу билан бирга вақтни ортга қайтаришнинг иложи бўлса «ҳеч нарсани ўзгартирмасдим», дейди у. «Бу ҳаётимдаги энг қувноқ ва ажойиб дамлар эди», дея сўзларини давом эттиради Керол.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британиялик эркак лотереядан ютган 12,5 млн долларини кўнгилхушликка сарфлаб юборди