Шинжондаги тотал назоратда ХХР раиси марказий рол ўйнаганини исботловчи махфий ҳужжатлар ошкор қилинди

  • 18 ноябрь 2019, 13:20
  • 907
  • Дунё
  • Шинжондаги тотал назоратда ХХР раиси марказий рол ўйнаганини исботловчи махфий ҳужжатлар ошкор қилинди
    Кеча New York Times Хитойнинг Шинжондаги репрессия сиёсати ва уйғурлар/мусулмонлар учун концлагерлар тўғрисида улкан эксклюзив материал эълон қилди.

    Мақоланинг ўзига хослик шундаки, у тўлиқ хитойлик бир виждонли амалдор томонидан тақдим этилган махфий ҳужжатларга асосланган.

    Foto: New York Times
    Ҳужжатлардан маълум бўлишича, Шинжонда тотал назорат ва репрессия сиёсати бошланишида ва унинг ҳозирги ҳолатига келишида ХХР раиси Си Цзинпинь марказий рол ўйнаган. Тақдим этилган ҳужжатлар орасида коммунистик партиянинг ички йиғилишларида шахсан Си Цзинпинь томонидан Шинжондаги тотал назорат механизмлари тўғрисида гапирилган 100га яқин саҳифада нутқлар борлиги айтилган.

    Шунингдек, 100дан ортиқ саҳифада ХХР компартиясининг бошқа юқори лавозимли амалдорларининг нутқлари, яна 100дан ортиқ саҳифада уйғурларни ислом динидан узоқлаштириш бўйича кўрсатмалар тақдим этилган.

    Шу билан бирга, Си Цзинпинь нутқларидан бирида барча мусулмонларни эмас, фақат экстремизмга мойилларни назоратга олишни таъкидлагани ва Хитойда исломни бутунлай йўқ қилиш борасидаги таклифларга қарши чиққани ҳайрат билан тилга олинган, шунга қарамай репрессия Шинжоннинг бутун мусулмон аҳолисига нисбатан тарқалиб кетган.

    Ҳаммаси Сининг 2014 йилдаги Шинжонга ташрифидан кейин бошланган, ўша давр атрофида амалга оширилган 3-4 қўпорувчилик ҳаракатидан кейин ХХР раиси қаттиқ чоралар кўришни буюрган, ўзининг сўзлари билан айтганда “диктатура унсурларини қўллашни“ ва “умуман шафқат қилмасликни“ сўраган.

    Xinhua/Reuters Си Цзинпинь. 2014 йил Шинжонга ташриф
    Репрессия ва назорат айниқса деярли тўлиқ аҳолиси уйғурлардан иборат бўлган жанубдаги Ёркент туманида қаттиқ қўлланилиши талаб қилинган. Бу ерга раҳбар этиб тайинланган Ванг фамилияли амалдор дастлаб ханларни минтақага кўчиришни кўпайтиришдан бошлаган, кейин эса 50 та баскетбол майдонига тенг концентрация лагери қуриб, у ерга 20 минг уйғурни жойлаштирган.

    Шунга қарамай Ванг қаттиққўл амалдор ҳисобланмаган, масалан у уйда Қуръон сақлашнинг ёмон жойи йўқ деб ҳисоблаган, 7000дан ортиқ тутқинни қўйиб юборган, назоратни кучайтириш учун Шинжон шимолидан жўнатилган 62 нафар амалдорни маҳаллий аҳоли билан тил топиша олмасликда айблаган. Натижада Ванг 2017 йилда партия ички буйруқларига бўйсунмаслик айби билан ҳибсга олинган.

    Биргина 2017 йилнинг ўзида назорат ишларига жалб этилган расмийларга нисбатан вазифасини етарлича бажармаслик ва буйруқларга бўйсунмаслик юзасидан 12 мингдан ортиқ ишлар қўзғатилган. Уларни аниқлаш бўйича бутун бошли гуруҳлар тузилган (бу Собиқ Иттифоқни эслатмаяптими?).

    Материалда энг кўп таъсирлантирган нарса ҳам шу - Шинжондаги репрессия ва тотал назорат сиёсати шунчалик қаттиқ бўлганидан унга жалб этилган ўн минглаб хитойликлар жазоланишини билиб туриб бажаришдан бош тортган ёки (катта эҳтимол билан) уларни ўта оғирлаштиришга йўл қўймагани юқоридагиларга ҳаддан ташқари инсоний бўлиб кўринган.

    Материал tashqaridaUZ телеграм каналидан олинди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Шинжондаги тотал назоратда ХХР раиси марказий рол ўйнаганини исботловчи махфий ҳужжатлар ошкор қилинди