19:44 / 18.11.2019
2 738

Фаттоҳ Шодиев Россияда «Йил ҳомийси» унвонига сазовор бўлди

Фаттоҳ Шодиев Россияда «Йил ҳомийси» унвонига сазовор бўлди
Фото: mgimo.ru
Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Санкт-Петербургда «Йил ҳомийси» мукофотини топшириш бўйича олтинчи маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда «МГИМО» сайтида хабар қилинди.

Асосий номинацияда ғолиблик 1976 йилда Халқаро ҳуқуқ факультетини тамомлаган, Шодиев халқаро жамғармаси асосчиси, университет Васийлик кенгаши аъзоси ва «МГИМО» фондининг асосчиларидан бири Фаттоҳ Қаюмович Шодиевга берилди. Мукофот Россиядаги Кабуки театри труппасининг гастролига бош ҳомийлик учун тақдим этилди. Мукофотни Россия маданият вазири Владимир Мединский топширди.

Шодиев халқаро жамғармаси кўп йиллар давомида «МГИМО» билан ҳамкорлик қилиб келади ҳамда талабаларга чет эл университетларида таҳсил олиш ва стажировкадан ўтиш имкониятини яратади, дея таъкидланган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Фаттоҳ Шодиев - асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган қозоғистонлик миллиардер, Бельгия фуқароси. 1992 йилдан бери Александр Машкевич ва Алижон Иброҳимовнинг шериги. Унинг бойлиги 3,7 миллиард долларга баҳоланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Фаттоҳ Шодиев Россияда «Йил ҳомийси» унвонига сазовор бўлди