Британиялик «учар одам» ўзининг тезлик рекордини янгилади (видео)

  • 19 ноябрь 2019, 06:30
  • 703
  • Дунё
  • Британиялик «учар одам» ўзининг тезлик рекордини янгилади (видео)
    Британиялик ихтирочи Ричард Браунинг реактив костюмда парвоз қилишда ўрнатган тезлик рекордини янгилади. “Учар одам” ушбу қурилмада 136 км/соат тезликка эриша олди.

    Браунинг ўзи ишлаб чиққан махсус костюмда сув устида 500 метрга яқин масофани учиб ўтган. У 2017 йилда ўрнатган тезлик рекордини янгилади. Ўшанда унинг тезлиги анча пастроқ – 53 км/соат бўлган.

    Британиялик ихтирочининг қурилмаси минг от кучига эга 5 та турбинадан иборат бўлиб, у шлемда жойлашган дисплей ёрдамида бошқарилади.

    Яқин орада Браунинг ушбу инновацион костюмни сотишни йўлга қўймоқчи. У, шунингдек, костюмни харид қилган исталган одам иштирок этиши мумкин бўладиган Gravity Race Series пойгаларини ўтказишни режалаштирмоқда.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Британиялик «учар одам» ўзининг тезлик рекордини янгилади (видео)