07:30 / 19.11.2019
3 029

2020 йилда саёҳатлар учун энг хавфли ва энг хавфсиз давлатлар маълум қилинди

2020 йилда саёҳатлар учун энг хавфли ва энг хавфсиз давлатлар маълум қилинди
International SOS халқаро ташкилоти экспертлари сайёҳларни 2020 йилда хорижда кутиши мумкин бўлган хавфлардан огоҳлантирувчи интерактив харитани тузишди. Унинг ёрдамида сайёҳлар у ёки бу давлатга ташриф вақтида хавфсизлик нуқтаи назаридан уларни қандай қийинчиликлар кутаётганини билишлари мумкин.

Харитани тузишда учта асосий мезон: хавфсизлик соҳасидаги вазият, тиббий хизмат кўрсатиш масалалари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги инобатга олинган.

Учта мезон бўйича саёҳатлар учун энг хавфли давлатлар Афғонистон, Венесуэла, Ливия ва Сомали деб тан олинган. Энг хавфсиз давлатлар сифатида Скандинавия давлатлари, жумладан Норвегия, Финляндия, Исландия ва Швеция айтилган.

Мутахассислар турли касалликлар юқтириш хавфи юқори давлатлар сирасига Африка давлатлари, жумладан, Нигер, Либерия, Гвинея, Сьерра-Леоне, Жанубий Судан, Эритрея ва Марказий Африка Республикасини киритишган. Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш даражаси жуда паст давлатлар қаторига Яман, Сурия ва Шимолий Корея киритилган. Тиббиёт томондан энг хавфсиз давлатлар сифатида Европа давлатлари, Канада, АҚШ, Янги Зеландия, Австралия, Жанубий Корея ва Япония келтирилган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги нуқтаи назаридан Африка давлатларидан ташқари, Венесуэла, Белиз, Доминикан Республикаси, Саудия Арабистони, Таиланд ва Вьетнам энг хавфли давлатлар ҳисобланади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2020 йилда саёҳатлар учун энг хавфли ва энг хавфсиз давлатлар маълум қилинди