Зеленскийнинг ўзбекистонлик қиёфадоши Украина президенти ролини ижро этади

  • 19 ноябрь 2019, 22:15
  • 1 459
  • Дунё
  • Зеленскийнинг ўзбекистонлик қиёфадоши Украина президенти ролини ижро этади
    Фото: Mash
    Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Москвада яшовчи қиёфадоши – асли ўзбекистонлик бўлган Умид Исабоев кинода Украина президенти ролини ижро этишга таклиф олди. Бу ҳақда Mash телеграмм-каналида маълум қилинган.

    Таъкидланишича, Исабоевнинг ўзи ва унинг танишлари унинг Зеленский билан ўхшашлигини анчадан бери айтиб юришган. Ва кунлардан бирида Москвада бўёқчи бўлиб ишловчи Умид машҳур бўлиб уйғонди. Уни Москва метросида пайқашгандан кейин у танилиб кетди.

    Умид Украина ҳақида Россияда суратга олинадиган 4 серияли фильмда Зеленский ролини ижро этади.
    Умиднинг айтишича, ишда уни Дима Зеленский деб чақиришади. У Украина президентига нафақат ташқи кўриниши, балки бошқа баъзи жиҳатлар билан ҳам ўхшашини айтган.

    “Мен Украина президенти Зеленскийга ўхшайман. Айтишларича, қуйиб қўйгандек. Мен унинг ўрнини босишим мумкин, чунки мен ҳам украинчада ёмон гаплашаман, сиёсатда ҳеч нарсани тушунмайман, Том Крузнинг ашаддий мухлисиман ва тўйда бошловчилик қилганман. Суратга олиш ишларида ҳам Владимир Зеленскийнинг ўрнини босишга ҳамиша тайёрман, чунки унинг энди бунга вақти йўқ. Кинода чўчқа гўшти ейиш керак бўладиган бошқа исталган ролни ўйнашим мумкин”, деб айтган Умид.

    Унинг таъкидлашича, у янги фильм сценарийсини ўқиб чиққач, шартнома имзолашга рози бўлган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Зеленскийнинг ўзбекистонлик қиёфадоши Украина президенти ролини ижро этади