
Терговларга кўра, Франция шимолидаги ўрмонда ҳомиладор аёл итлар томонидан ўлдирилган. 29 ёшли Элиса Пиларскийнинг жасади Виллиэрс-Коттеретс шаҳри яқинида топилган. Прокурор Фредерик Тринхнинг айтишича, бир нечта итлар аёлнинг оёқ-қўлларини тишлаган. Полиция 93та итда текширув ишларини олиб бормоқда.
Олиб борилаётган текширув натижалари Пиларский хонимга қайси итлар ҳужум қилганлигини аниқлашда ёрдам беради.
Текширувдан ўтказилган итлар орасида 5 та ит Пиларский хонимга тегишли бўлган. Шуни ҳам алоҳида айтиш керакки, Пиларский хонимнинг 6 ойлик хомиласи ҳам бўлган. Олиб борилаётган текширувлар натижасида итлар хомиладор аёлнинг оёқ-қўлларини тишлаган ва бу кўп миқдорда қон кетишига сабаб бўлган ва аёл вафот этган.

Прокуратура маълумотларига кўра, шанба куни Пиларский хоним Париждан 50 мил шимоли-шарқда жойлашган Ретз ўрмонида пиёда кетаётган эди. У шеригига қўнғироқ қилиб, бир ит унга ҳужум қилмоқчи бўлганлигини ва ундан қўрқаётганини айтган.
Хабарларга кўра, Пиларский хонимнинг ўлими Франция вақти билан 13:00 дан 13:30 вақт оралиғида бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар